Чеченистон сайлов комиссияси раиси Абдул-Карим Арсохонов коммисия Республика Президентлигига сайлов кунини белгилаши мумкинлигини маьлум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча икки варинат бор: 29 август ёки 5 сентябр.
9 май куни Грозний шаҳрида бўлиб ўтган портлашлар оқибатида мамлакат Президенти Аҳмад Қодиров қурбон бўлгани боис, Чеченистонда муддатидан илгари сайлов ўтказилиши кутилмоқда.