Бугун Бағдод марказидаги меҳмонхона олдида мина ўрнатилган автомашина портлатилди.

Портлаш оқибатида камида икки киши нобуд бўлгани хабар қилинмоқда. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари эълон қилинмади.

Ироқнинг Нажаф ва Куфа шаҳарларида АҚШ ҳарбийлари тун давомида Мўктадо ас- Садр тарафдорлари билан жанг қилдилар. Хабарларга кўра, исёнчилардан 9 киши нобуд бўлган, 20 киши яраланган. АҚШ харбийлари орасида йўқотишлар йўқ.