Хаити ва Доминикан Республикаларида сув тошқини рўй берди ва оқибатда, камида 500 одам қурбон бўлди.

Бутун бошли қишлоқлар сув остида қолди. Уйсиз-жойсиз қолган одамлар сони мингдан ортган. Табиий офат кечаси, аҳоли уйқудалигида бошланган.
Сўнгги кунларда тинимсиз давом этган жала сув тошқинига асосий сабаб бўлди.