АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Ироқдаги Америка қўшинлари ўзларини мудофаа қилишнинг барча чораларини кўришини маьлум қилди.

Унинг билдиришича, гарчи Ироқ ўтиш даври ҳукумати норозилик билдирган тақдирда ҳам, шундай бўлади.
«Агар бевосита Америка қўшинларининг ўз-ўзини мудофаа қилишига ёки уларнинг ҳарбий вазифаларига дахлдор масалалар бўлса, Ироқнинг ўтиш даври ҳукумати рози булмаган тақдирда ҳам, қўшинлар Америка қўмондонлиги назорати остида бўлади ва барча зарур чоралар кўрилади», - деди АҚШ Давлат Котиби.
Бироқ, Пауэлл баёноти Британия Бош Вазири Тони Блэр билдирган баёнотдан фарқ қилмоқда. Тони Блэр 30 июндан кейин коалиция кучлари томонидан ўтказиладиган ҳар қандай ҳарбий операция янги Ироқ ҳукумати билан мувофиқлаштирилишини айтган эди.