Бугун Қозоғистон пойтатхти Астана шаҳрида Евроосиё Иқтисодий уюшмасининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ушбу учрашувда қатнашаётган Россия Давлат Думаси спикери Борис Гризлов, Марказий Осиё минтақаси тўрт давлати ўртасида ягона иқтисодий макон яратиш борасида сўзлай туриб, шундай деди:
«Бизнинг келажагимиз ягона иқтисодий маконда бирлашишига ишончимиз комил. Агарда 40 йил муқаддам Европада бўлиб ўтган иқтисодий бирлашув ва унинг негизида қурилган Европа иттифоқи мисолида қараладиган бўлса, шундай бўлишига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Албатта, эндиликда бу каби жараён учун 40 йил керак эмас. Фикримча, 10 йиллар ичида биз бунга эришамиз.»