Бугун Эрон Парламенти аъзолари Ғулом Али Хадад Одилни Парламент раиси этиб сайладилар.

Хадад Одил сўнгги чорак аср давомида Исломий республика Парламентига раис этиб сайланган – диний уламо бўлмаган биринчи шахсдир.
Фалсафа ва физика фанлари бўйича илмий даражага эга бўлган Хадад Одил консерватив қарашдаги технократ эканлиги айтилмоқда.
Хадад Одил Эроннинг Олий маънавий лидери Оятулло Али Хаманаининг қудаси.