Исроил ҳарбий вертолётлари бугун эрталаб Ғазо минтақасини ракеталар билан ўққа тутдилар.

Фаластин манбаларига кўра, амалиёт пайтида уч киши нобуд бўлган. Улардан бири “Хамас” қуролли гуруҳи раҳбарларидан эканлиги айтилмоқда. Бундан ташқари етти фаластинлик яраланган.

Исроил томони ҳозирча ўтказилган ҳарбий амалиёт ҳақида маълумот бермаяпти. Бундан бир ой аввал ҳам Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасида ҳарбий амалиёт ўтказган эдилар. Ўшанда 16 фаластинлик ўлдирилган ва 185 фаластинлик яраланган эди.