Ироқнинг Нажаф шаҳридаги исёнчи гуруҳлар билан икки кун олдин сулҳ битими тузилганига қарамай, Мўктадо ас-Садр тарафдорларининг баъзилари Иттифоқчи кучларга қуролли қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.

Кеча Нажаф ҳокими Аднан аз-Зуруфий Мўктад ас-Садрни сулҳ тўғрисидаги битимга амал қилмаётганликда айблади. Ҳокимга кўра, Мўктад ас- Садр тарафдордлари қуролларини топширмаяптилар ва уйларига тарқалишни хохламаяптилар.