Саудия Арабистонининг Хубар шаҳрида қуролли гуруҳ томонидан гаровга олинган 50 киши бугун махсус хизматлар томонидан озод этилди.

Кеча қуролли гуруҳ бир неча ғарб нефт компаниялари жойлашган бинони ишғол этиб, 10 кишини ўлдирган ва қолган одамларни гаровга олган эди. Гаровга олинганлар орасида чет элликлар ҳам бор эди.

Бу амалиёт учун масъулиятни “Ал-Қайда” билан тиғиз алоқада бўлган “Ал-Қудс жамоаси” қуролли гуруҳи ўз зиммасига олди.

Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулла бин Абдулазиз мамлакат телевиденияси орқали чиқиш қилиб, бу воқе ҳақида шундай деди:

“Бундай воқеанинг бошқа такрорланмаслиги Саудия халқи ва Саудия Арабистонида яшаётган бошқа халқлар манфаатидадир. Исломга алоқадор бирон бир одам ёки инсонпарварлик тушунчаларидан хабардор бирон-бир шахс воқеани содир этган шахсларни хеч қачон кечира олмайди”.

Бу Саудия Арабистони шахзодаси Абдулла бин Абдулазиз эди.