Саудия Арабистонида хорижий давлатлар ваколатхоналарини қўриқлаш тартиби кучайтирилди.

30 июн куни қуролли гуруҳ томонидан хорижий нефт компанияси биноси ишғол этилиб, 50 киши гаровга олинган ва 19 киши отиб ташланган эди. Саудия Арабистони махсус хизматлари тезкорлик билан қуролли гуруҳни йўқ қилган бўлсаларда, бу воқеа нефт баҳосининг жаҳон бозорида кескин кўтарилиб кетишига сабаб бўлди. Ҳозир бир баррел нефт баҳоси жаҳон бозорида 41 долларни ташкил этмоқда.