Покистоннинг Карачи шаҳрида бугун фавқулодда холат эълон қилинди.

Бу ерда душанба куни хуфтонда шиа масжиди олдида портлаш содир этилган ва 19 киши қурбон бўлган эди. Содир этилган портлаш қурбонларини дафн этиш маросими пайтида шаҳарда тартибсизликлар келтириб чиқарилди. Жаноза иштирокчилари савдо шахобчаларини вайрон этиб, полицияни тошбўрон қила бошлади. Полиция уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлди.