Бугун Ироқ Бошқарув Кенгаши томонидан Президент этиб тайинланган Ғозий ал-Явар мамлакат мустақиллигини тўла тиклаш тарафдори эканлигини билдирди:

Биз, ироқликлар, эркин, мустақил, демократик ва бўлинмас федерал давлат қуриш имконини берувчи БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси асосида тўла мустақилликни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз,- деди Ғозий ал-Явар.

Ироқ Бош Вазири этиб тайинланган Иляд Аллавий эса ҳукумат таркибини эълон қилар экан, жумладан: 35 йиллик мустабидликдан сўнг Ироқ АҚШ раҳбарлигидаги Иттифоқчи кучлар томонидан озод этилди. Энди мустақиллик ва демократия учун, ўтиш даври ҳукуматини шакллантириш учун ҳаракат қиламиз,- деб билдирди.