Карачи шаҳри масжидларидан бирида душанба куни содир этилган портлаш қурбонлари сони бугун 19 кишига етди. Хабарларга кўра, 40 киши оғир яраланган

Портлаш душанба куни ҳуфтон пайтида шиа масжидида содир этилган. Полицияга кўра, портлашни ҳудкуш террорчи амалга оширган.

Покистон Ахборот вазири Рашид Аҳмад бу борада шундай баёнот берди:
Бу портлаш ортида ким турган бўлса ҳам, биз уни қоралаймиз. Катта бахтсизлик юз берди. Бу одамларга, исломга ва ҳукуматга нисбатан адолатсизликдир. Ҳеч қандай дин одамлар ибодат қилувчи масканларни вайрон этишга рухсат бермайди,- деди Рашид Аҳмад.