Эрон Олий Суди исломни ҳақорат қилганликда айбланган Хошимий Оғажорий устидан чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилди.

Университет профессори Хошимий Оғажорий 2002 йилда Эрон диний лидерлари фаолиятини танқид қилганлиги учун ўлим жазосига ҳукм этилган эди.

Унинг устидан чиқарилган ҳукм мамлакатда тартибсизликларга айланиб кетган норозиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган , Эрон диний раҳбари Оятулло Али Хуманаий шундан сўнг ҳукумни ўзгартириш ҳақида кўрсатма берган эди.