Россия Сербия ва Черногория билан иӄтисодий ҳамкорликни чуӄурлаштириши лозим.

Фарангис Саид
Бундай баёнотни бугун Президент Путин Сербия Бош Вазири Воислав Коштуница билан Сочида бўлиб ўтаётган учрашуви чоғида ӄилди.
”Савдо-сотиӄ ҳажми бир миллиард доллардан ошди ва бир ярим миллиардга яӄинлашмоӄда. Шу сабабли Сербия Бош Вазири билан учрашув мен учун устувордир. Биз барча соҳаларда, айниӄса иӄтисод ва савдо-сотиӄ соҳаларидаги ҳамкорликнинг чуӄурлаштирилиши мумкинлигини ёдда тутишимиз зарур, ” - деди Президент Путин.
Коштуница, ўз навбатида, Россиянинг Болӄон минтаӄаси хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.