Ироӄ Муваӄӄат Ҳукуматининг Ташӄи Ишлар Вазири бугун Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан учрашади.

Фарангис Саид
Учрашувдан маӄсад Хавфсизлик Кенгашининг Ироӄ бўйича янги резолюция лойиҳасини муҳокама ӄилишдир.
Ҳошяр Зебарий резолюция ҳаӄида шундай деди:
”Биз учун бу ниҳоятда муҳим резолюциядир. Биз албатта унга ўз ҳиссамизни ӄўшишимиз керак.”
БМТ Ххавфсизлик Кенгашига аъзо Франция, Хитой, Германия ва Россия АҚШ ва Британия томонидан таӄдим этилган лойиҳага ўзгартиш киритишга даъват этган эдилар. Уларнинг таклифига кўра, резолюцияда 30 июндан сўнг Ироӄ ҳукуматига топшириладиган ҳокимият кафолатланган бўлиши лозим.
Россия Ташӄи Ишлар Вазири муовини Юрий Федотов резолюция лойиҳаси “жиддий ўзгартишлар”га муҳтожлигини таъкидлади.
Ироӄӄа оид бошӄа хабарларда шиалар олий руҳонийси Оятулло Али Ал-Систоний Ироӄ Муваӄӄат Ҳукуматини шартли равишда тасдиӄлагани айтилмоӄда.