ОПЕК - нефт экспорт ӄилувчи мамлакатлар ташкилотининг бугун Байрутда бўлиб ўтаётган учрашувида 1 июлда кунига сотилаётган нефт ҳажмини 2 миллион баррелга, 1 августда эса 2,5 миллион баррелга етказишга келишилди.

Фарангис Саид
Маълумки, сўнгги кунларда бир баррел нефт нархи 40 доллардан ошган эди. Бунга, ӄисман, Саудия Арабистонидаги нефт секторида ишловчи хорижликларга ӄилинган ҳужумлар сабаб бўлди. Нефт нархларининг кўтарилиши боис ОПЕК аъзолари ёнилғи нархини пасайтириш маӄсадида квоталар ҳажмини кўпайтириш масаласини муҳокама ӄилаётирлар.