Бугун АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси директори ўринбосари Жеймс Певитт исте’фо беришини маьлум қилди.

Жеймс Певитт АҚШ Марказий Разведка Бошқармасида 31 йил ишлади. Унинг исте’фоси ҳақида Америка ҳукумати ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
Яқинда МРБ нинг собиқ директори Жорж Тенет ҳам исте’фо берган эди. У кетиш сабаблари оилавий аҳволи билан боғлиқ эканлигини билдирган. Бироқ, бу махсус хизмат фаолиятида айрим хатоликларга йўл қўйилганлиги билан боғлиқ, деган тахминлар билдирилмоқда. Жумладан, Ироқ оммавий қирғин қуроллари тўғрисидаги нотўғри ма’лумот ва 2001 йил 11 сентябр куни АҚШда рўй берган террорлик ҳодисалари юзасидан тергов ишларининг яхши олиб борилмагани МРБ директорининг ишдан бўшашига сабаб бўлган, деган фикрлар билдирилмоқда.МРБ ма’мурияти эса бу тахминларнинг барчасини инкор қилмоқда. Бу борада Жорж Тенетнинг ўзи шундай деди:
«Бизнинг ишимизда ҳам камчиликлар бор. Разведка фаолияти ҳар бир инсоннинг қобилияти ва меҳнати билан боғлиқ ишдир. Бошқа соҳаларда бўлганидек, бу ерда ҳам мукаммалликка эришиш учун ҳамиша имконият бор. Албатта, биз бенуқсон эмасмиз, аммо бизнинг фаолиятимиздаги энг асосий «сир» шуки, биз ҳамиша ўз ишимизни жуда, жуда яхши бажарамиз», — деди АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси собиқ директори.