Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон Вазирлар Маҳкамасининг икки а’зосини истеьфога чиқарди.

Ма’лумотларда билдирилишича, булар Транспорт вазири Авигдор Либерман ва Туризм вазири Бенни Эйлонлардир. Уларнинг лавозимдан бўшатилиш сабаби, Шароннинг Ғазо минтақасидан чиқиб кетиш тўғрисидаги режасига кескин қаршилик кўрсатганидадир, дея изоҳланмоқда. Ҳар икки вазир ўнг радикал партия — «Миллий иттифоқ» партиясининг а’зоси.
Якшанба куни Ариэл Шарон Ғазо минтақасидаги ҳарбий қўшинлар ва яҳудий аҳолини олиб чиқиш тўғрисидаги режасини Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига қўяди.