Ироқ Ташқи Ишлар вазири Хошияр Зебарий халқаро қўшинларнинг мамлакатда тутиб турилиши муддати ва миқдори масалалари ҳал этилишида Ироқ янги ҳукумати иштирок этиши керак, дея фикр билдирди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида сўзга чиқар экан, у шундай деди:
«Бизнинг фикримизча, коалиция қўшинлари Ироқда тартиб сақлашда ҳукуматга кўмак беришни давом эттириши керак. Албатта, уларнинг фаолияти ме’ёрини аниқлаб берувчи ҳужжатлар бўлиши лозим. Бу борада ўтиш даври ҳукумати суверенитетига амал қилиниши керак. Бироқ, халқаро қўшинларга ҳам ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқи берилиши лозим», — деди Ироқ Ташқи Ишлар вазири Хошияр Зебари.