Исроил Ташқи Ишлар вазири Силван Шалом Мисрнинг Ғазо минтақаси билан чегарадош ҳудудида ҳарбийлар сони кўпайтирилишини маьлум қилди.

Миср Президенти маслаҳатчиси Усама ал-Боз билан Қоҳирада бўлиб ўтган музокаралардан сўнг журналистларга интервю берар экан, Силван Шалом таькидладики, бу Исроил қўшинларининг олиб чиқиш вақтида ва ундан кейин Ғазо минтақасида хавфсизлик ҳамда тартиб сақлашда Миср ролини кучайтириш борасидаги режанинг бир босқичидир.