Ироқнинг янги ўтиш даври ҳукумати 9 та йирик сиёсий партия билан уларга қарашли қуролланган гуруҳларини тарқатиш тўғрисида келишувга эришганлигини ма’лум қилди.

Бу ҳақда ҳукумат раҳбари Оят Алавий шундай хабар қилди:
«Ҳозирда қуролли гуруҳларнинг мамлакатдаги 100 мингга яқин жангчиси келгуси йил бошига қадар Ироқ хавфсизлик кучлари таркибига — армия, полиция таркибига киради ёки тинч ҳаётга қайтади» — деди Ироқ ҳукумати раҳбари Оят Алавий.
Кеча Бағдод яқинидаги Америка ҳарбий базасида рўй берган миномёт отишмаси чоғида бир Америка ҳарбийси қурбон бўлди, яна бири жароҳатланди.