Ливан ҳукумати Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг Байрут жанубидаги Фаластин ҳарбий базаларига уюштирган хаво ҳужумларини зўравонлик ҳаракати, деб баҳолади.

Ливан ҳукумати бўлиб ҳодиса юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашидан текширув юритишни сўрашга ҳақли эканлигини билдирди. Исроил томони эса бу хаво ҳужумлари кеча Ўртаер денгизида Исроил ҳарбий кемасига қарата ракета отилганига жавоб тариқасида, амалга оширилганини билдирди.
Ливан хавфсизлик хизмати маьлумотларига кўра, ҳужумлар Фаластин миллий озодлик ҳаракати жойлашган ҳудудларда олиб борилган. Бироқ, фаластинликлар бу ҳудудларни анча вақт муқаддам тарк этганликларини билдиришмоқда.