Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош бўлмиш Жанубий Вазиристон вилоятида ҳарбий постларга номаълум шахслар ҳужум ӄилдилар.

Фарангис Саид
Покистон армияси Матбуот Котиби Шавкат Султон ҳарбийлар ҳужумчиларга ӄарата ўт очганларини билдирди. Маълум ӄилинишича, отишма натижасида камида 8 жанггари ўлдирилган.
Покистон расмийларига кўра, Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда бир неча юз одам, шу жумладан Усама Бин Ладен етакчилигидаги Ал-Қайда тармоғига алоӄадор жанггарилар яширинган.
Март ойида Покистон ҳарбийлари жанггариларга ӄарши кампания олиб борганларида, 100дан зиёд одам ҳалок бўлган эди.