АҚШ Президенти Жорж Буш НАТО ташкилотининг Ироӄдаги роли оширилиши кераклигини таъкидлади.

Фарангис Саид
АҚШ раҳбари: ”НАТО жалб этилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Ташкилотнинг ҳозирги ролини саӄлаб ӄолиш, имкон бўлса, уни янада кенгайтириш маӄсадида биз НАТО бўйича дўстларимиз билан ҳамкорлик ӄилишда давом этамиз. Албатта, ӄийинчиликлар бўлади. Чунки НАТОга аъзо кўпгина давлатлар Ироӄӄа кўпроӄ ӄўшин юбора олмайди. Биз буни яхши тушунамиз,” - деди.
Ҳозирда Ироӄда НАТОга аъзо 15 давлат ӄўшинлари жойлаштирилган.
Бундан олдин БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ироӄ бўйича янги резолюцияни бир овоздан ӄабул ӄилган эди.
Резолюцияга кўра, 30 июн куни Ироӄда ҳокимият Муваӄӄат Ҳукуматга топширилади. Коалиция кучлари хавфсизликни таъминлаш учун Ироӄ ҳудудида 2005 йил охиригача ӄолдирилади.
Бу Ироӄ бўйича резолюциянинг тўртинчи лойиҳаси бўлиб, у кеча ХК аъзоларига АҚШ ва Британия томонидан таӄдим этилган эди.
Кеча БМТ Бош Котиби:
”Бу Хавфсизлик Кенгаши етакчилигидаги халӄаро ҳамжамият иродасининг ҳаӄиӄий ифодаси, деб ҳисоблайман”, - дер экан резолюция ҳаӄида, ҳужжат ироӄликларга ўз сиёсий таӄдири ва келажагини белгилаш имконини беражагини айтди.