Ироқ ўтиш даври ҳукумати раҳбари Оят Алавий БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ироқ мустақилигини тиклаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганини қўллаб-қувватлади.

Бу ҳақда Бағдодда чиқиш қилар экан, Оят Алавий шундай деди:
«Ироқ мустақил давлатга айланиб, тўла суверенитетга эришгандан сўнг, бу давр мамлакат тарихининг бир қисмига айланади. 30 июндан бошлаб Ироқ дунёнинг бошқа мамлакатлари билан ўзаро манфаатлар асосида тўлақонли ҳамкорлик ҳуқуқига эга бўлади», - деди Ироқ ўтиш даври ҳукумати раҳбари.