Ироқнинг Нажаф шаҳрида маҳаллий полиция ва шиа етакчиси Муқтадо ас-Садр гуруҳлари ўртасида тўқнашув рўй берди. Оқибатида 2 одам қурбон бўлди, 11 нафари жароҳатланди.

Тўқнашув полиция қуролли гуруҳ аьзоларидан бир нечасини қўлга олмоқчи бўлганида содир бўлди. Ўтган ҳафтада эришилган келишувга мувофиқ Ас-Садр жангчиларининг асосий қисми шаҳарни тарк этган. Бироқ, уларнинг айримлари ҳануз шаҳарда яширинмоқдалар.
Келишувга мувофиқ Америка ҳарбийлари Нажаф шаҳрини тарк этгандан сўнг, шаҳар назорати Ироқ полицияси ихтиёрига ўтди.