Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Вазиристон вилояти жанубида ҳукумат қўшинлари ва «Ал-Қайда» гуруҳи жанггарилари ўртасида учта тўқнашув рўй берди.

Оқибатда, камида 50 одам қурбон бўлди.
Улар сафида 15 нафар ҳарбий ҳам бор. Мамлакат ҳарбийлари берган маьлумотларга кўра, жанггарилар ҳозир ҳам ҳукумат қўшинлари постларига ҳужум қилишни давом эттирмоқдалар ва уларга жавобан ўт очилмоқда.
Покистон ҳукумати фикрича, жанггарилар гуруҳи Афғонистон орқали мамлакат ҳудудига кириб, толибонлар тарафдори бўлган маҳаллий аҳоли кўмагида яширинишга муваффақ бўлмоқда.