Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил ҳарбийлари билан юз берган тўқнашув оқибатида 2 нафар фаластинлик қурбон бўлди.

Фаластин томони берган маьлумотга кўра, кеча оқшом Наблус шаҳрида 13 ёшли ўсмир ўлдирилган. Яна бир фаластинлик Байтуллоҳ шаҳри яқинида отиб ўлдирилган.
Исроил ҳарбийларининг хабар қилишича, ҳар икки ҳолатда ҳам фаластинликлар қўлбола портловчи мосламаларни Исроил қўшинларига қарши улоқтирганларидан сўнг ўт очилган.