АҚШ Президенти Жорж Буш «катта саккизлик» давлатлари саммити якунида чиқиш қилиб, НАТО нинг Ироқдаги роли борасида Вашингтон нуқтаи назарини маьлум қилди.

«Ироққа қўшимча НАТО кучлари жўнатилади, деб ўйламайман. Бу нореал тахмин ва ҳеч ким буни кутаётгани ҳам йўқ. Бироқ, НАТО иттифоқи Ироқ хавфсизлик кучларини тайёрлашда кўмаклашишига биз қарши эмасмиз. Бу Ироқ янги ҳукуматининг сўровларига жавоб тариқасида амалга оширилиши мумкин», — деди АҚШ Президенти.
Франция Президенти Жак Ширак эса Ироқда НАТО кучларининг қолдирилишига қаршилик билдирди.
«Бу минатқада НАТОнинг ҳар қандай кўринишдаги иштироки биз учун ҳавфли бўлиб кўринмоқда. Бу ҳавф насроний Ғарб ва мусулмон Шарқ ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши билан боғлиқ», — деди Франция Президенти.
Бу борада Германия давлати нуқтаи назарини билдирар экан, мамлакат канцлери Герхард Шрёдер, энг аввало, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан Ироққа оид резолюциянинг қабул қилинганини юқори баҳолади.