Ироқ шиаларининг радикал руҳонийси Муқтадо ас-Садр¸ агарда Ироқнинг янги муваққат ҳукумати АҚШ етакчилигидаги ҳарбий кучларни мамлакатдан чиқариб юбориш устида иш олиб борса¸ мазкур ҳукуматни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Азизулло Арол
Ас-Садр ëрдамчисининг билдиришича¸ Муқтадо янги ҳукумат билан сўзлашувлар олиб боришга тайëр ва ҳукумат АҚШ кучларининг Ироқдан чиқиб кетиш муддатини белгилаши керак.
Айни пайтда Ас-Садрга содиқ қуролли жанггарилар АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларига қарши ҳужумлар олиб бормоқда.