Ироқ шиалари раҳбарларидан бири бўлган Мўктад ас-Садр келгуси йилда бўладиган сайловларда иштирок этиш учун сиёсий партия ташкил этиш мақсадида эканлигини билдирди.

Иттифоқчи кучлар раҳбарияти Мўктад ас-Садрни таниқли шиа уламоларидан бирининг ўлимида айбламоқдалар. Апрел ойидан бошлаб Мўктад ас-Садр қуролли гуруҳи Иттифоқчи кучларга қарши жанг олиб борган эди.