ИРОҚДА ЯНА ПОРТЛАШ

Бугун Ироқдаги Америка ҳарбий казармалари олдида содир этилган портлаш оқибатида 7 киши нобуд бўлди. Портлаш худкуш террорчи томонидан содир этилганлиги айтилмоқда.
Шунингдек, бугун Бағдод яқинида Маориф Вазирлиги масъул ходими Камол ал-Жарроҳ, шанбадан якшанбага ўтар кечаси Қиркук шаҳрида таниқли курд уламоси Ияд Хуршид ўлдириб кетилди.
Кеча Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Бассам Қубба ўлдирилган ва Бағдодда АҚШ ҳарбийлари билан бўлган тўқнашувда 6 ироқлик нобуд бўлган эди.