АҚШга расмий сафар билан борган Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай, сентябр ойида мамлакатда ўтадиган сайловлар жараёнида зўравонликлар ва террорчилик ҳаракатлари содир этилиш эҳтимоли борлигини билдирди.

Абдуллоҳ Эргаш
Америка телевидениесига берган суҳбатида, Ҳамид Карзай бундай ҳолатларнинг олидини олиш учун, НАТО Афғонистондаги ҳарбийлар сонини кўпайтириши лозимлигини айтди.
АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд билан учрашуви чоғида Ҳамид Карзай Афғонистонни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
”АҚШ ва бошқа давлатлар ёрдамида, янги хавфсизлик тизимининг тузилиши, янги қонунларнинг қабул қилиниши, демократиянинг шаклланиши билан Афғонистон савдо ва иқтисоддида туб ўзгаришлар содир бўлади. Бу жараёнга ишбилармонларни ҳимоя қилувчи қонунларнинг қабул қилиниши ҳам кўмаклашади,” - деди Ҳамид Карзай.