Шангхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо олти давлат раҳбарлари терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиш учун бугун Тошкентда йиғилдилар.

Азизулло Арол
Ташкилотга аъзо Россия¸ Ўзбекистон¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон ва Хитой лидерлари учрашувда иштирок этмоқда.
Ташкилотнинг пайшанба кунги йиғилишида терроризмга қарши чора-тадбирлар тўғрисида янги шартнома қабул қилиниши кутилмоқда.