Бугун Европа Иттифоқи Эронни ядровий қуролларни назорат этувчи гуруҳ билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга чақирди.

Азизулло Арол
Европа Комиссияси матбуот вакиласи Эмма Удвиннинг айтишича¸ Европа Иттифоқи Эрон халқаро ҳамжамиятда ўз ўрнини эгаллашини истайди. Бироқ¸ бунинг учун Теҳрон Халқаро Атом Энергияси Агентлиги билан тўлиқ ҳамкорлик қилиши зарур.