«Ню-Йорк Таймс» газетаси АҚШ Президенти Жорж Бушга Америка халқи олдида кечирим сўрашни таклиф этди.

Куни кеча АҚШ нинг 27 нафар юқори мартабали дипломат ва ҳарбийлари Жорж Буш — Ироқда «ёмон режалаштирилган ва қимматга тушган» урушни бошлади, деб баёнот берган эдилар. Уларнинг фикрига кўра, бу уруш АҚШ хавфсизлигига раҳна солиши мумкин.
Шунингдек, баёнотда Жорж Бушнинг ташқи сиёсати мамлакатнинг ҳарбий қудратига жуда ишонган ҳолда олиб борилмоқда, шу боис, БМТ ва АҚШнинг ан’анавий ҳамкорлари ўртасида фикрлар қарама-қаршилиги келиб чиқмоқда, деган фикр алоҳида таькидланган.