Бугун Вашингтонда 2001 йил 11 сентаябрда Ню-Йоркда содир этилган терактлар бўйича суриштирув олиб борган мустақил комиссиянинг охирги оммавий эшитувлари бўлиб ўтмоқда.

Комиссиянинг кечаги ҳисоботига кўра, терактларни амалга оширишда Ироқнинг «Ал-Қайда» гуруҳига кўмаклашганлиги ҳақидаги айблов ўз исботини топмади. Ҳужжатда келтирилишича, Усома бин Ладин бундан 10 йил муқаддам Саддам Ҳусайндан кўмак олишга ҳаракат қилган, аммо, бунга муваффақ бўлмаган.
Шунингдек комиссия ҳисоботида келтирилишича, 11 сентябр воқеалари АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумларига қаршилик кўрсатишга тайёр бўлмаганини кўрсатган. Ҳаво ҳужумлари чоғида Пентагон вакиллари таҳликага тушиб қолгани боис, террорчилар томонидан гаровга олинган бирорта авиалайнерни қўлга олишга муваффақ бўлмаган, дея келтирилади ушбу ҳисоботда.