Тошкентда Шанхай ҳамкорлиги ташкилотига а’зо мамлакатлар саммити бўлиб ўтмоқда.

Ташкилотга а’зо Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарлари, шунингдек, Афғонистон Президенти ва Монголиядан бир делегация саммит меҳмони тариқасида учрашувда иштирок этмоқдалар.
Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти 2001 йилда 6 давлат раҳбари томонидан террорга қарши кураш, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги декларация имзоланиши билан иш бошлаган эди.