Исроил томони Ғазо минтақаси Миср билан чегарадош ҳудудининг Рафоҳ аҳоли пункти қисмини чуқур ҳандак билан чегаралаш ниятида.

Исроил ҳарбийларига кўра, Рафоҳ аҳоли пунктига ер ости йўлакларидан ноқонуний қурол келтирилади. Исроил армияси ҳудуддаги уйларни бузиш чоғида ана шундай лаҳмлардан 80 таси аниқланганлиги айтилмоқда.
Кеча Исроил Мудофаа вазирлиги кеча чуқурлиги 25 метрлик ҳандак қазиш лойиҳаси бўйича танлов ўтказилишини ма’лум қилди.