Бугун Жанубий Корея хавфсизлик расмийлари илмий тадқиқот институти ва хукуматга қарашли идора компютерларига хакер кирганини билдирди.

Кибернетик Хавфсизлик Миллий Маркази маълумотига кўра, номаълум хакер қуроллар яратиш устида иш олиб борувчи Мудофаа Тараққиёти Агентлиги, Корея Атом Энергияси Тадқиқотлари Институти, Мудофаа Масалалари Институти ҳамда ҳукуматга қарашли яна учта бошқа Агентликнинг компютерлари ҳимоясини бузиб кирган. Хавфсизлик расмийларига кўра, компютерлардан махфий маълумотлар ўғирланмаган.