Туркия Бош вазири Ражап Тайип Эрдўғон ўз мамлакати Ироқ шимолида курдларга автономия берилишига қарши эканини билдирди.

Яқинда ироқлик курдлар раҳбарларидан бири Массуд Барзанининг, Туркия Ироқ шимолида курдларга автономия берилишига аввалгидек қарши эмас, деган гапларига жавобан Эрдўғон Туркиянинг бу масаладаги позицияси ўзгармаганини таъкидлади.