Бугун Алматида Россия Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида халқаро масалалар ва ўзаро алоқалар каби масалалар муҳокама этилди.
ИТАР ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Владимир Путин ҳозирда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар Қозоғистоннинг хорижий бозорларга киришида ёрдам беришини айтган.