Ҳиндистон ва Покистон расмийлари ядровий қуроллар синовини тўхтатиш борасидаги шартномани имзоладилар.

Бу ҳақда музокаралар олиб борилган Деҳли шаҳрида баёнот берилди.
Бу шартнома фақат Покистон ёки Ҳиндистон хавфсизлигига таҳдид туғилган пайтдагина бузилиши мумкин.
Ҳиндистон ва Покистон ядровий қуролга эга давлатлар бўлиб, ўтмишда бир неча бора бир-бирига уруш эълон қилган эди.