Португалияда ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати доирасида, бугун “А” гуруҳига кирган Испания ва Португалия, Россия ва Греция футбол жамоалари беллашадилар.

Икки учрашуда бой берган Россия терма жамоаси чорак финал ўйинларида иштирок этиш имкониятни қўлдан чиқарди.
Кеча “Д” гуруҳига кирган Чехия ва Нидерландия жамоалари учрашувида 3:2 ҳисоб билан Чехия ғалаба қозонди. Германия ва Латвия жамоалари учрашуви 0:0 ҳисоб билан якунланди.