Австралия Парламенти Ироқда маҳбусларнинг таҳқирланиши ва қийноққа солинишига доир ахборотларни яширгани учун мамлакат Мудофаа вазирига ҳайфсан эьлон қилди.

Мамлакат парламент депутатлари Мудофаа Вазири Роберт Хилл ва ҳукуматни бир йил муқаддам бор ҳақиқатни била туриб, яширганликликда айбламоқдалар. Австралия Бош Вазири Жон Хауарднинг таькидлашича, ироқлик маҳбусларнинг қийноққа солингани ҳақида у бир неча ой муқаддамгина хабар топган.