Ўтган тунда Ингушетияда бир неча аҳоли пунктларига 500 га яқин қуролланган гуруҳ вакиллари ҳужум қилдилар.

Оқибатида 48 одам қурбон бўлди, тахминан 50 нафар одам жароҳатланди.
Ҳужум Назран шаҳри, Қорабулоқ, Слепцовская ва Оржоникидзевская қишлоқларида содир этилди. Қурбон бўлганлар ичида Ингушетия Ички Ишлар вазири вазифасини бажарувчи Абукар Костоев ва Назран шаҳри прокурори Мухарбек Бузуртанов ҳам бор.
Европа Кенгаши Бош Котиби Валтер Швиммер Ингушентияда содир бўлган айни воқеалар туфайли 48 одамнинг қурбон бўлганини шунчаки қоралашнинг ўзи кифоя эмас, деган фикрни билдирди.
«Демократиянинг тўлиқ тикланиши, қонунларнинг бажарилиши ва инсон ҳуқуларига тўла амал қилиниши билангина Чеченистонда бегуноҳ инсонларнинг жабрланишига чек қўйиш мумкин», — Европа Кенгаши Бош Котиби.