Бугун Бағдод шаҳри марказида кучли портлаш содир бўлди.

Дастлабки тахминларга кўра, шаҳар ҳарбий касалхоналаридан бири ёнида мина ўрнатилган машина портлатилган. Ҳодиса қурбонлари ҳақида ҳозирча ма’лумот йўқ.
Ироқнинг Фаллужа шаҳрида эса Америка ҳарбийлари Абу Мусаб Зарқавий сафдошлари жойлашгани тахмин қилинаётган икки нуқтага ҳаво ҳужумларини амалга оширдилар. Натижада, тахминан, 3 нафар одам ўлдирилди.