Бугун Украина Парламенти Совет Иттифоқи даврида бошқа минтақаларга бадарға қилинган қрим татарлари ва бошқа халқлар ҳуқуқларини тўлиқ қайта тиклашни ёқлаб овоз берди.

1944 йилда Совет Иттифоқининг ўша пайтдаги раҳбари Иосиф Сталин немис фашистлари билан ҳамкорлик қилаётганликда гумон қилиб 200мингдан ортиқ қрим татарларини Ўзбекистонга бадарға қилган эди.
Сталин айни шу баҳона билан греклар, немислар ва бошқа бир қатор халқларни ҳам Марказий Осиёга сургун қилган.