Бугун Қозоғистон Ядро тадқиқотлари маркази расмийси Қозоғистон Америкага ядровий изотоплар жўната бошлаганини билдирди.

Артём Арзумановга кўра, Қозоғистон Ядро физикаси институти 100 милли кюрили “Германий-68” изотопларини 18 июн куни АҚШнинг Ню Мексико штатидаги Лос Аламос лабораториясига жўнатган.
Бу АҚШнинг Энергетика вазирлиги ва Қозоғистон ўртасида эришилган шартномага асосан ядровий материалларнинг Америкага биринчи бор жўнатилишидир.